Линклар

logo-print

Саркози Нетаняху билан учрашди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Парижда Франция президенти Николя Саркози билан учрашди.

Музокара чоғида Эрон ва Яқин Шарқ тинчлик жараёнида юзага келган бўҳрон масаласи муҳокама этилди.

Нетаняху Фаластинга қарашли ерларга яҳудийлар учун янги турар-жой бинолари қуриш ишларини тўхтатишдан бош тортгани учун кескин танқид қилинмоқда.

Унинг Парижга ташрифидан олдин Франция ташқи ишлар вазири Бернард Кушнер бу масалада Саркози ва Нетаняхуни “ҳақиқий сиёсий фарқ” ажратиб туришини айтиб, қурилиш ишларини дарҳол тўхтатишга чақирган эди.

Айни пайтда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос, агар Қуддус шаҳри ва Ғарбий соҳилдаги қурилишлар тўхтатилмаса, истеъфога чиқишини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG