Линклар

Москвада пикет ўтказилади


Бугун Москвада инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари пикет ўтказади.

Бундан кўзланган мақсад “Мемориал” ташкилоти раҳбари Олег Орловни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Чеченистон президенти Рамзан Қодировга туҳмат қилганлик айби билан Орловга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Чистопрудний хиёбонида ҳуқуқ ҳимоячилари ўтказадиган пикет “бирдамлик пикети” деб аталган. Бу тадбир Москва шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG