Линклар

АҚШ элчиси Афғонистонга қўшин юбормасликка ундади


АҚШнинг Кобулдаги элчиси Карл Айкенберри Афғонистонга қўшимча америкалик ҳарбийларни юборишни кечиктиришни сўраб, Оқ уйга мактуб йўллади.

АҚШ матбуотининг хабар қилишича, элчи ўз мактубида Афғонистон ҳукумати коррупцияга қарши кураша олишини исботламагунча, у ерга қўшимча ҳарбий киритилмаслиги лозим, деган фикрларни билдирган.

Айни пайтда Оқ уй маъмурияти Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш масаласини муҳокама этмоқда. Мамлакат ҳарбийлари¸ ўз навбатида¸ Афғонистонда америкалик аскарлар сонини оширишни талаб қилмоқдалар.

Чоршанба куни АҚШ қўмондонлари билан учрашган Барак Обама яқин келажакда Афғонистонга 40 минг кишилик ҳарбий контиргент юбориш масаласини муҳокама қилди.

Оқ уйнинг билдиришича, Обама яқин фурсат ичида мазкур масалада ўз қарорини эълон қилади.
XS
SM
MD
LG