Линклар

Туркманистон газ экспортини кенгайтирмоқда


Туркманистон матбуоти мамлакатни Эрон билан боғловчи газ қувурининг қурилиш ишлари ниҳоясига етказилгани тўғрисида хабар тарқатди.

Декабр ойида ишга туширилиши кутилаётган ушбу қувур орқали Туркманистон Давлатобод конидан қазиб олинган газни Эронга экспорт қилади.

Шу пайтгача Туркманистон томони ўз газини асосан Россияга сотиб келаётган эди.

Бироқ яқинда расмий Ашхобод газ экспорт йўлларини диверсификация қилиш масаласини муҳокама қила бошлади.

Айни пайтда Туркманистон мамлакатни Ўзбекистон орқали Хитой билан боғловчи газ қувури қурилишини ниҳоясига етказмоқда.
XS
SM
MD
LG