Линклар

logo-print

"Форбс" қудратли шахслар рўйхатини тузди


АҚШдаги нуфузли “Форбс” журнали жаҳондаги қудратли шахслар рўйхатини эълон қилди.

АҚШ президенти Барак Обама ушбу рўйхатнинг биринчи поғонасини эгаллади. Хитой етакчиси Ху Цзинтао иккинчи, Россия Бош вазири Владимир Путин эса учинчи ўринга қўйилди.

Рўйхатнинг биринчи ўнлигига қудратли сиёсатчи ва жаҳон саноати етакчилари кирдилар.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи рўйхатнинг 40 поғонаси, Россия президенти Дмитрий Медведев эса 43 поғонасига муносиб топилди.

“Форбс” журнали Ал-Қоида етакчиси Усама бин-Ладинни дунëдаги қудратли шахслар орасида 37-ўринга қўйди.
XS
SM
MD
LG