Линклар

logo-print

Медведев Федерал Мажлисда чиқиш қилди


Россия президенти Дмитрий Медведев 12 ноябр куни Федерал Мажлисга мурожаат қилди.

Ўз мурожаатида Медведев Россия юзланаётган сиёсий ва иқтисодий муаммолар ҳамда бошқа бир қатор муҳим масалаларга тўхталиб ўтди.

Медведев, шунингдек, Россиянинг тобора эскириб бораётган совет давридан қолган саноат тизими ҳамда хом-ашё экспортига бўлган қарамлигини кескин танқид қилди.

- Примитив хўжалик саноати ўрнига биз фуқаролар манфаати учун хизмат қиладиган янги технология, маҳсулот ва ноёб билим ишлаб чиқара оладиган ақлли иқтисод барпо қиламиз. Етакчилари барча учун қарор қабул қиладиган архаик жамият ўрнига биз масъулиятли, эркин ва ақлли одамлар жамиятини яратамиз, деди Дмитрий Медведев.

Россия раҳбари ҳукумат ўз зиммасига олган ижтимоий мажбуриятларни бажаришда давом эттиришини яна бир бор таъкидлади.

Халқаро майдондаги масалаларга тўхталган Медведев Россия ўз диққат-эътиборини Европа хавфсизлиги тўғрисидаги янги келишувга қаратишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG