Линклар

Германия Мудофаа вазири Кобулга борди


Германия Мудофаа вазири Карл Теодор Гуттенберг Афғонистон пойтахти Кобулга сафар қилди.

Ўтган ой Мудофаа вазири лавозимига киришган Гуттенберг Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва мамлакатдаги халқаро кучлар қўмондонлиги, жумладан, генерал Стэнли МакКристал билан учрашади.

Ҳозир Афғонистонда Германиянинг 4000 дан зиёд аскари хизмат қилмоқда. Шу пайтгача у ерда рўй берган зўравонликларда германиялик жами 36 ҳарбий нобуд бўлган.

Айни пайтда Германияда ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакат фуқароларининг кўп қисми немис қўшинларининг Афғонистонда ҳарбий амалиётлардаги иштирокига мутлоқ қарши чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG