Линклар

Расмуссен назоратни афғон кучларига бермоқчи


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистондаги халқаро кучлар келаси йилдан бошлаб шарт-шароит бўлган ҳудудларда хавфсизлик назоратини афғон хавфсизлик кучларига бериши лозим, дея таъкидлади.

Бу ҳақда Расмуссен Лондонда Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг маълум қилди.

Айни пайтда Гордон Браун Британия қўшинлари жойлашган Ҳелманд вилояти назоратини Афғонистон хавфсизлик кучларига топшириш жараёни келаси йилнинг июн ойида бошланиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG