Линклар

logo-print

Фаластин сайловлари қолдирилиши мумкин


-24 январга белгиланган парламент ва президент сайлови қолдирилиши лозим, дея баёнот берди Фаластин мухторияти Марказий сайлов комиссияси.

Сайлов комиссияси вакили Ҳана Носир сўзларига кўра, Ҳамас ҳаракати ўз назорати остида қолаётган Ғазо минтақасида сайлов ўтказилишини тақиқлаган ҳамда Исроилнинг бу масалада ҳамкорлик қилиши ҳануз тасдиқланмаган.

-Бундай шароитда эса сайлов ўтказишнинг имкони йўқ, дея қўшимча қилди Ҳана Носир.

Эндиликда Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос сайлов комиссияси таклифини кўриб чиқиши лозим.

Яқинда Маҳмуд Аббоснинг ўзи Исроил билан олиб борилаётган тинчлик сўзлашувларида олдинга силжиш бўлмаётгани боис, январ ойидаги сайловда номзод сифатида иштирок этмаслигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG