Линклар

Обама Оқ уйда саммит ўтказади


АҚШ президенти Барак Обама қўшимча иш жойлари яратиш мавзуида Оқ уйда саммит ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.

Вашингтонда чиқиш қилган Обама декабр ойида ўтказиладиган саммитда жамоатчилик ва хусусий сектор вакилларининг қатнашиши ва ушбу саммитда мамлакат бўйлаб янги иш жойлари яратиш масаласи муҳокама этилишини билдирди.

Обама шунингдек, АҚШда ишсизлик нафақаси олаётганлар сони камайганига оид хабарлар яхшиликдан дарак экани, бироқ миллиондан ортиқ фуқарога иш топиб бериш АҚШ ҳукумати олдида турган катта вазифалардан бири эканини таъкидлади.

Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда АҚШда 16 миллион киши ишсиз қолмоқда.
XS
SM
MD
LG