Линклар

Россияда ўзбек наркофуруш қамалди


Ўзбекистонлик наркофуруш Россияда қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

12 ноябр куни Санкт-Петербург шаҳрининг Московский туман суди 45 яшар Ўзбекистон фуқаросини 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.

У 370 та кичкина полимер пакетга солинган героинни ошқозонига жойлаб, самолётда Тошкентдан Санкт-Петербург шаҳрига учиб келган ва “Пулково-1” аэропортининг божхона назорати зонасида қўлга олинган.

Суд Ўзбекистон фуқаросини наркотик моддаларни чегарадан ноқонуний олиб ўтишга уринганлик ва катта миқдордаги наркотикни ноқонуний равишда сақлаганликда айбдор деб топди.
XS
SM
MD
LG