Линклар

logo-print

Россияда Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди


Ленинград областида 13 яшар қизни зўрлашга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Россия матбуотининг хабар қилишича, Купчино саноат зонасига яқин ҳудудда номаълум шахс 13 яшар мактаб ўқувчисига ташланиб, уни зўрлашга уринган. Бироқ кизча қочишга муваффақ бўлган ва дарҳол милицияга шикоят аризаси топширган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида мактаб ўқувчисига ҳужум қилишда гумон қилинган шахс - 19 яшар Ўзбекистон фуқароси Жўра Хидиров қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 30 ва 131-моддалари, бўйича жиноят иши очилган. Жўра Хидиров, ўз навбатида, Жиноят кодексининг 91-моддасига асосан ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG