Линклар

logo-print

Браун НАТО давлатларини ҳамкорликка ундамоқда


Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун Европадаги НАТО ҳамкорларини Афғонистонга қўшимча 5000 кишилик ҳарбий контингент юборишга кўндиришга уринаётганини маълум қилди.

BBC радиосига интервью берган Гордон Браун ўз вакиллари мазкур масалани муҳокама қилиш мақсадида Европанинг айрим давлатларига сафар қилганини билдирди.

Ҳозир Афғонистонда Буюк Британиянинг 9000 минг аскари хизмат қилмоқда. Бироқ расмий Лондон НАТОдаги иттифоқчиларини ҳам Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишга ундаб келмоқда.

Гордон Браун пайшанба куни НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашиб, Афғонистон масаласини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG