Линклар

logo-print

Обама Токиода сўзлашувлар ўтказди


АҚШ президенти Барак Обама ва Япония Бош вазири Юкио Ҳатояма икки давлат ўртасидаги ярим асрлик иттифоқчиликни қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Токоидаги сўзлашувлардан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида чиқиш қилган Япония Бош вазири ўзаро иттифоқчилик ришталари ҳозирги давр талабига мослаштирилиши лозим, деган фикрни билдирди.

Барак Обама, ўз навбатида, АҚШ-Япония иттифоқчилиги Осиё тинчлиги учун асос бўлганини таъкидлади.

Юкио Ҳатояма ва Барак Обама учрашуви чоғида давлатлар ўртасидаги алоқалар ривожи, хавфсизлик ва иқлим ўзгаришига қарши кураш, каби масалалар муҳокама қилинди.

-Бош вазир ва мен Афғонистон ва Покистон масаласидаги ҳамкорлигимизни муҳокама қилдик. Япониянинг келаси беш йил ичида Афғонистондаги уринишларимизга 5 миллиард доллар ва Покистонга ёрдам сифатида 1 миллиард доллар ажратишга қарор қилгани учун мен Япония фуқаролари ва Бош вазирга ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман, деди Барак Обама

Осиё давлатларига 9 кунлик сафарини Токиодан бошлаган АҚШ президенти Барак Обама эндиликда Сингапур, Хитой ва Жанубий Кореяга сафар қилади.
XS
SM
MD
LG