Линклар

Даниялик миссионер Тошкентдан қувилди


Тошкентда компьютер жиҳозлари савдоси билан шуғулланиб келган “Central Asia CHS” қўшма корхонаси раҳбари, Дания фуқароси Грегерсен Йенс мамлакатдан чиқариб юборилган.

NewsUz.com сайти хабарида айтилишича, Дания фуқароси тадбиркорлик қилиш билан бирга Ўзбекистонда “Иегова гувоҳлари” оқимига одамларни даъват этиб келган. Бундан ташқари у аҳоли орасида республикада фаолияти таъқиқланган мазкур оқим адабиётини тарқатган.

-Грегерсен Йенснинг ҳатти-ҳаракатлари “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга зид бўлгани боис у республика ҳудудидан чиқариб юборилган, дейилади NewsUz.com хабарида.
XS
SM
MD
LG