Линклар

logo-print

Гуантанамо маҳбуси иши судга оширилди


2001 йилнинг 11 сентябр куни Нью Йорк ва Вашингтонда амалга оширилган хуружларини режалаганликда гумон қилинган Холид Шайх Муҳаммад иши Нью Йоркдаги фуқаролик судида кўриб чиқилиши мумкин.

АҚШ матбуоти тарқатган хабарга кўра, бугун АҚШ Адлия вазири Эрик Ҳолдер Холид Шайх Муҳаммад ва терроризмда гумон қилинган яна тўрт маҳбусни Гуантанамодан Нью Йоркка кўчириш тўғрисидаги қарорини эълон қилади.

АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, Холид Шайх Муҳаммад ўзига қўйилаётган айбловларни тан олган.
XS
SM
MD
LG