Линклар

ЮНИСЕФ: Гўдаклар ўлими камаймоқда

  • Ҳурмат Бобожон

ЮНИСЕФга кўра¸ камбағал давлатларда ëш болаларни эмлаш кампаниясининг давлат томонидан йўлга қўйила бошлагани¸ болалар ўлими кўрсаткичлари пасайишига олиб келган.

ЮНИСЕФга кўра¸ камбағал давлатларда ëш болаларни эмлаш кампаниясининг давлат томонидан йўлга қўйила бошлагани¸ болалар ўлими кўрсаткичлари пасайишига олиб келган.

ЮНИСЕФга кўра, жаҳон бўйлаб беш ёшга тўлмаган болалар орасидаги ўлим кўрсаткичи пасайиб бормоқда.Ташкилот¸ бу борада Ўзбекистондаги вазиятнинг ҳам яхшиланаëтганини айтмоқда.

Жаҳонда беш ёшгача бўлган 634,631 миллион бола яшайди. БМТ Болалар жамғармаси - ЮНИСЕФ ташкилотига кўра, дунё бўйича ўтган йили беш ёшгача бўлган 8,8 миллион бола ҳаётдан кўз юмган.

Жаҳон бўйлаб болалар ўлими билан боғлиқ ҳолатларнинг 93 фоизи Осиё ва Африка давлатларига тўғри келмоқда.

Беш ёшгача бўлган даврда оламдан ўтган болаларнинг ярми бешта мамлакат - Ҳиндистон, Нигерия, Конго Демократик Республикаси, Покистон ва Хитойда қайд этилган.

ЮНИСЕФ ҳисоботида Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатларида болалар ўлими даражаси давомий суратда пасайиб бораётгани қайд этилган.

Жумладан, Ўзбекистонда ҳар 1000 боладан 38 нафари беш ёшга тўлмай оламдан ўтиши ташкилот ҳисоботида билдирилган.
Ташкилотнинг Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари бўйича мутахассиси Вилма Тайлернинг Озодликка айтишича, болалар ўлими билан боғлиқ вазият нисбатан яхши.

- Жаҳон миқёсида солиштирганда¸ Ўзбекистонда болалар ўлими билан боғлиқ рақамлар паст, лекин бу дегани муаммо бизни ташвишлантирмайди¸ дегани эмас. Соғлиқни сақлаш сектори билан бирга болалар ўлимини янада камайтириш, тиббий ёрдам сифатини яхшилаш борасида ишларни давом эттириш лозим, дейди Вилма Тайлор.

Ўзбекистонда 2000 йилда ҳам 1000 гўдакдан 5 ёшга тўлмай вафот этганлари сони 69 тани ташкил этган.

ЮНИСЕФ ҳисоботида келтирилишича, Тожикистонда ҳар 1000 боладан 64 нафари, Туркманистонда 48 нафар, Қирғизистонда – 38 нафари беш ёшгача етиб бормаяпти.

Бу борада вазият Қозоғистонда бир оз яхшироқ. Бу давлатда беш ёшга тўлмаган ҳар 1000 болага 30 та ўлим ҳолати тўғри келмоқда.Собиқ совет ўлкаларида болалар ўлими энг кам бўлган ҳудуд Болтиқ бўйи давлатларидир. Эстонияда ҳар 1000 болага олти, Литвада етти, Латвияда эса тўққиз ўлим ҳолати тўғри келмоқда. МДҲ ва Марказий Европа минтақасида болалар ўлимининг ўртача кўрсаткичи 23 кишини ташкил этади.

ЮНИСЕФнинг Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари бўйича мутахассиси Вилма Тайлернинг айтишича, болалар ўлими камаяëтгани ортида бир неча омил бор. Унга кўра, гўдакни илк ойларида кўкрак сути билан эмизиш жуда муҳим ва борада минтақада ижобий ҳолат кузатилаяпти.

- Гўдакларни олти ойгача бўлган даврда кўкрак сути билан эмизиш минтақада 1995 йилда 10 фоизни ташкил қилган бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич 27 фоизни ташкил қилди. Ўзбекистонни мисол қиладиган бўлсам¸ сўнгги йилларда бу давлатда болаларни кўкрак сути билан эмизиш кўрсаткичлари 3 фоиздан 26 фоизга ошди. Бу жуда сезиларли ўсишдир. Жаҳон миқёсида¸ афсуски¸ гўдакларни кўкрак сути билан эмизиш кўрсаткичлари паст. Биз оналарга фарзандини бошланғич ойларда иложи борича кўкрак сути билан эмизишни тавсия этамиз, бола баркамоллиги учун бу ўта муҳим омил, дейди Вилма Тайлер.
XS
SM
MD
LG