Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи эпидемияси кучаймоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг чўчқа гриппи бўйича тузган харитаси тобора қизариб бормоқда - қизиллар эас¸ эпидемия бошланган юртлардир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг чўчқа гриппи бўйича тузган харитаси тобора қизариб бормоқда - қизиллар эас¸ эпидемия бошланган юртлардир.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти чўчқа гриппи қурбонлари сонини камайтириш учун шифокорларга вирусга қарши Тамифлу дорисини беморларга имкон қадар тезроқ беришни тавсия қилди.

Бу тавсия эса¸ мазкур эпидемия билан боғлиқ таҳдид даражаси ошганидан даракчи сифатида кўрилмоқда.

Бундан ташқари, ташкилот, ҳозирги кунда чўчқа гриппи эпидемиясидан энг кўп талофат кўраётган мамлакатлар, жумладан, Афғонистон, Озарбайжон, Беларус, Қирғизистон, Украина ва Монголия каби давлатларга Тамифлу ва Реленза дориларини етказа бера бошлаганини маълум қилди.

-Яқинда биз дориларни Афғонистон, Монголия, Беларус ва Украинага юбордик. Эндиликда вирусга қарши дориларни биз Озарбайжон ва Қирғизистонга етказиб берамиз, деди ЖСТ вакили Никки Шиндо.

Ташкилот эълон қилган дастлабки йўриқномасида шифокорларга касаллик ташхиси аниқланган тақдирдагина, беморларга мутант вирусга қарши махсус дори беришни тавсия қилган эди.

Бироқ 12 ноябр куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти¸ агар фуқароларда чўчқа гриппи аломатлари аниқланса, уларга дарҳол вирусга қарши Тамифлу дориси беришни тавсия қилди.

- Касаликка чалиниш эҳтимоли баланд бўлган фуқаролар, жумладан ҳомиладор аёллар, 2 ёшга етмаган болалар ва нафас олиш муаммоси билан даволанадиган шахсларда грипп аломатлари аниқланса¸ уларга дарҳол вирусга қарши дори берилиши лозим,деди Женевада чиқиш қилган ЖСТ вакили доктор Никки Шиндо.

Айни пайтда халқаро ташкилот мутахассиси¸ чўчқа гриппига чалиниш эҳтимоли паст бўлган фуқароларга махсус дорининг касаллик симптомлари икки-уч кундан ëмонлашган тақдирдагина берилишини тавсия қилди.

- Гарчи вирусдан нобуд бўлиш эҳтимоли катта бўлган гуруҳга кирмасада¸ вирусни юқтирган ва аҳволи тобора ёмонлашиб бораётган шахсларни ҳам вирусга қарши дорилар билан даволаш мумкин, деди доктор Никки Шиндо.

ЖСТ вакили чўчқа гриппи юқтирган беморларнинг кўпчилигида касаллик симптомлари вирусга қарши махсус дори олмасдан ҳам ўтиб кетишини айтади.

-Вирусдан нобуд бўлиш эҳтимоли баланд бўлган тоифага кирмайдиган одамлар ва шунчаки шамоллаш симптомлари қайд этилганлар Тамифлу дорисини олиши шарт эмаслигини алоҳида таъкидламоқчиман. Бундан ташқари грипнинг енгил формасига чалинган соғлом одамларнинг¸ ёхуд соғлом одамларнинг эҳтиёт чораси, деб Тамифлу дорисини қабул қилишини биз умуман тавсия этмаймиз, деди Никки Шиндо.

Жорий йил бошида Мексикада бошланиб¸ кўп ўтмай жаҳон бўйлаб тарқала бошлаган чўчқа гриппи шу кунгача жаҳоннинг 199та давлатида қайд этилди. ЖСТга кўра, жаҳон бўйлаб ушбу вирусдан 6000 мингдан зиёд одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG