Линклар

logo-print

Чеченистонда жангарилар йўқ қилинди


Чеченистон президенти Рамзон Қодиров хавфсизлик кучлари 20 га яқин жангарини йўқ қилганини маълум қилди.

Чеченистон ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, жума кунги амалиёт чоғида ўлдирилган жангарилар орасида ўзини Шимолий Кавказ амири, деб эълон қилган Доку Умаров ҳам бор.

Рамзон Қодировга кўра, жангариларга қарши амалиёт Грознийдан 30 км узоқликда жойлашган Шалаз туманида олиб борилган.

Сўнги ой давомида Чечинистон хавфсизлик кучлари республика ҳудудида жангариларга қарши бир неча бор амалиётлар ўтказди.

Маҳаллий етакчилар фикрича, кланлар ўртасидаги зиддият, қашшоқлик, экстремиз ва хавфсизлик хизматининг меъёрдан ортиқ куч ишлатиши минтақадаги зўравонликларга сабаб бўлмоқда.

Пайшанба куни Федерал Мажлисга мурожаат қилган Россия президенти Дмитрий Медведев Шимолий Кавказдаги зўравонликлар мамлакатнинг йирик ички муаммоларидан бири эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG