Линклар

logo-print

Словения "Жанубий оқим"га қўшилади


Словения рус газини Европага экспорт қилишни назарда тутган "Жанубий оқим" газ қувури лойиҳасига қўшилади.

Бу ҳақда Россия Бош вазири Владимир Путиннинг ёрдамчиларидан бири Дмитрий Песков маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур келишувга оид шартнома бугун Словения Бош вазири Борут Пахор ва Россия Бош вазири Владимир Путин сўзлашувларидан сўнг имзоланади.

"Жанубий оқим" газ қувурини 2015 йилда ишга тушириш мўлжалланган. Лойиҳага мувофиқ ,Россия ўз газини Қора денгиз орқали
Украинани четлаб ўтган ҳолда, Европа давлатларига экспорт қилади.

"Жанубий оқим" газ қувури лойиҳасига Россиянинг “Газпром” ва Италиянинг “Eni” ширкати ҳомийлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG