Линклар

Сингапур катта саммитга мезбонлик қилмоқда


Бугун Сингапурда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити иш бошлади.

Саммитда чиқиш қилган Россия президенти Дмитрий Медведев Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари етакчиларини маҳаллий иқтисодни глобал молиявий бўҳрондан сақлаб қолиш мақсадида жорий этилган савдо-сотиқ чекловларини бекор қилишга чақирди.

Медведев иқтисодий бўҳрон тугаши биланоқ Россия ўзида жорий этилган протекционизм¸ яъни муҳофазакорлик сиёсатини бекор қилишини маълум қилди.

Россия бўҳрон давомида ўз автомобил саноатини муҳофаза қилиш мақсадида импорт этилаётган машиналарга божхона тўловларини оширган эди.
XS
SM
MD
LG