Линклар

logo-print

Покистонда портлашлар давом этмоқда


Пешоварда полиция назорат пункти олдида содир этилган портлаш оқибатида етти киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Полиция расмийси Ирфануллоҳ Хон сўзларига кўра, полиция пункти олдида машинага ўрнатилган бомба мосламаси портлатиб юборилган. Нобуд бўлганлар орасида полиция ходимларининг ҳам бўлганлиги айтилмоқда. Бугунги портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Сўнги ой давомида Покистон бўйлаб содир этилган портлашларда 200дан ортиқ фуқаро нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG