Линклар

logo-print

Обама Сингапурга йўл олди


Осиё бўйлаб сафарини давом эттираётган Барак Обама бугун Токиодан Сингапурга йўл олди.

Барак Обама Сипгапурда иш бошлаган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитида иштирок этади.

Токиода эса Барак Обама Япония Бош вазири Юкио Хатояма билан сўзлашувлар ўтказиб, давлатлар ўртасидаги иттифоқчилик ришталарини қайта кўриб чиқишга ва янада мустаҳкамлашга келишиб олди.

Обама Токиода қилган чиқиши чоғида Хитойнинг қудратли давлатга айланиши кўплаб давлатлар учун фойда манбаси бўлишини таъкидлади.

Шимолий Корея масаласига тўхталган Обама АҚШ Пхенян раҳбарияти таҳдидларидан қўрқмаслигини айтиб, Шимолий Кореяни ядровий дастур юзасидан олиб борилаётган олти томонлама музокараларга қайтишга чақирди.
XS
SM
MD
LG