Линклар

logo-print

Косово сайловга тараддуд кўрмоқда


Косовода маҳаллий ҳокимият идораларига ўтказиладиган якшанба кунги сайлов арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Бу мақсадлар учун Косово полициясининг 5 мингга яқин ходими жалб қилинди.

Сайлов олди кампанияси давомида номзодларга қарши таҳдидлар ва нохуш воқеалар қайд этилди.

Жума куни мухолиф сиёсатчилардан бирининг машинаси номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди. Шанба куни эса НАТО тинчликпарвар кучлари мамлакат шимолида мухолифатдаги партия қароргоҳи жойлашган бино олдида қўл гранатасини зарарсизлантирди.

Бу Косово 2008 йилда ўз мустақиллигини эълон қилгандан буён илк бор ўтказилаётган сайловдир.
XS
SM
MD
LG