Линклар

Обама ва Медведев Эрон масаласида якдил


АҚШ президенти Барак Обама Эрон ядровий дастури атрофидаги бўҳронни дипломатик йўл билан ҳал этишга бўлган уринишлар учун ажратилган вақт тугаб бораётганини таъкидлади.

Бу ҳақда АҚШ президенти Сингапурда россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан ўтказилган учрашувдан сўнг маълум қилди.

Медведев, ўз навбатида, ядровий дастур борасида Эрон билан олиб борилаётган сўзлашувлардан қониқиш ҳосил қилмаётгани ва ушбу сўзлашувлардан ҳеч қандай натижа бўлмаган тақдирда, бошқа чоралар кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирди.

Айни пайтда Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Оллоудин Боружердий агар Россия ваъда қилинган S-300 ракета тизимларини Эронга етказиб бермаса, Теҳрон яқин фурсат ичида ўз кучи билан такомиллашган янги мудофаа тизимини ишлаб чиқишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG