Линклар

Сингапур саммити ниҳоясига етди


Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари етакчилари жаҳон иқтисоди ўсишини таъминлаш мақсадида халқаро иқтисодий интеграциясининг янги моделларини ишлаб чиқиш чақириғи билан чиқдилар.

Сингапурда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити якунида шу мазмундаги декларация қабул қилинди.

Ушбу декларацияда давлат етакчилари иқтисодни жонлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва бу йўналишдаги сиёсатни давом эттиришга, жумладан, эркин ва очиқ савдо учун имкониятлар яратишга келишиб олдилар. Декларацияда, шунингдек, иқтисодий ва техник ҳамкорликни ривожлантириш, коррупция ва протекционизмга қарши кураш тадбирларини кучайтириш лозимлиги қайд этилган.

Сингапур саммитида 20дан зиёд давлат етакчилари, жумладан, АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Дмитрий Медведев иштирок этди.
XS
SM
MD
LG