Линклар

logo-print

АҚШ Афғонистон авиапаркини бойитади


АҚШ армияси келаси икки йил ичида Афғонистонга қайта таъмирланган 20та транспорт самолёти етказиб беради.

Хабарларга кўра, АҚШ C-27A русумдаги иккита самолётни аллақачон Афғонистонга етказиб берган.

АҚШнинг Афғонистондаги армияси генерали Стенли МакКристал қолган самолётлар 2011 йилга қадар Афғонистонга етказиб берилишини маълум қилди.

Генерал сўзларига кўра, ушбу самолётлар ёрдамида Афғонистон қўшинлари эндиликда халқаро кучлар томонидан амалга оширилаётган парвоз миссияларини ўзлари амалга оширишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG