Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:00

Сербия патриархи вафот этди


Сербия президенти патриарх Павел ўлимини "Мамлакат учун оғир йўқотиш" сифатида баҳолади.
Сербия президенти патриарх Павел ўлимини "Мамлакат учун оғир йўқотиш" сифатида баҳолади.

Серб православ черкови патриархи Павел якшанба куни Белград касалхонасида 95 ёшида оламдан ўтди. Патриарх ўлими муосабати билан Сербия ҳукумати мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

Икки йил аввал Патриарх Павел юрак хасталиги билан Белграддаги ҳарбий госпиталига ётқизилган ва ўшандан бери шу касалхонада қолаётган эди.

Серб православ черкови патриархи Павел теолог ва лингвист сифатида ҳам танилган, ўзининг камтаринлиги билан ҳурмат эътибор қозонган.

Сербия президенти Борис Тадич Патриарх Павел ўлимини “Сербия учун катта йўқотиш”, деб атади.

Патриарх Павел (Гойко Сточевич) 1990 йилнинг ноябрида Серб православ черкови тепасига келтирилган эди.

Яъни унинг серб православиясига патриарх бўлиши Югославияда коммунистик режим қулатилган ва Балқон уруши аланга олган йилларга тўғри келди.

Патриарх Павел Сербияда Слободан Милишевич режими ағдарилганидан кейин ҳам серб православ черкови тепасида турди.

Бу давр мобайнида серб православ черковининг жамиятдаги таъсири кучая борди.

Бугунги кунда қарийб етти миллионлик аҳолига эга Сербиянинг аксар кўпчилиги православ динига эътиқод қилади.

Янги патриархни сайлаш Белграддаги Архиерей соборида Павел ўлимидан 40 кун ўтиб ўтказилади.

Унгача митрополит Амфилохий серб православ черковига раҳбарлик қилади.
XS
SM
MD
LG