Линклар

АҚШ Афғонистонда қолишдан манфаатдор эмас


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон: “Қўшма Штатлар Афғонистонда узоқ қолишдан манфаатдор эмас”, деб айтди.

Эй-Би-Си телеканалига интервю берган Клинтон хоним Вашингтон Афғонистонда узоқ муддатли вазифаларни ўз олдига қўймагани, асосий мақсад Ал Қоида жангариларини йўқ қилиш ва афғон халқига Толибон ҳаракатидан ҳимояланиши учун ёрдам бериш эканини таъкидлади.

- Мақсадимиз Ал Қоидани енгиш, бизга ҳужум қилганларни тор-мор қилиш ва афғон халқига ўзларини ўзлари мудофаа этишлари мумкин бўлган воситаларни топшириш. Афғонистонда узоқ қолишдан манфаатдор эмасмиз. Биз бу ерга бурчимизни бажариш учун келганмиз, афсуски ўтган саккиз йил давомида бу ишнинг уддасидан чиқа олмадик, - деди Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG