Линклар

Косовода сайловчилар фаоллиги суст бўлди


Косовада маҳаллий ҳокимият идораларига сайловлар тинч ўтди, аммо сайловчиларнинг фаоллиги жуда суст бўлди.

Хабарларга кўра, сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган сайловчиларнинг 45 фоизи қатнашган.

Бу Косово 2008 йилда ўз мустақиллигини эълон қилгандан буён, ўлкада ўтказилган илк сайловдир.

Ўлкада қарийиб бир ярим миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Косовада озчиликни ташкил этувчи ва ўлка мустақиллигини тан олмаётган серблар сайловни бойкот қилди.

Сайлов арафасида Косово бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, бу мақсадлар учун маҳаллий полициянинг 5 мингга яқин ходими жалб қилинди.
XS
SM
MD
LG