Линклар

Обама Осиё сафари доирасида Хитойга борди


АҚШ президенти Барак Обама уч кунлик ташриф билан Хитойга келди.

Обаманинг Хитой Халқ Республикаси раҳбарияти билан музокаралари режаланган.

Хитойга келишидан аввал Вашингтон раҳбари Сингапурда Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги саммитида қатнашди ва Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашди.

Музокаралар сўнггида Обама ва Медведев давлатлар ўртасида стратегик-ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартнома декабр ойида имзоланишига умид билдирди.

АҚШ раҳбари Осиё давлатлари бўйлаб сафари давомида Жанубий Кореяда ҳам бўлади.
XS
SM
MD
LG