Линклар

logo-print

Исроил Фаластинни танқид қилди


Исроил фаластинликларнинг ўз давлати мустақиллигини тан олиш таклифи билан БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат этиш ҳаракатларини танқид қилди.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхунинг таъкидича, бундай ҳаракатлар Яқин Шарқ тинчлик жараёнига жиддий ғов бўлиши мумкин.

Аввалроқ Фаластин мухториятининг мартабали вакилларидан бири Саэб Эрекат Исроил Фаластин ҳудудларида яхудий келгиндилар учун уй-жойлар қуришни давом эттиравергач, тинчлик музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтган эди.

Эракатнинг таъкидича, бундай вазиятда фаластинликларнинг ўз мустақиллигига эришиш учун халқаро тузилмаларга мурожаат этишдан бошқа чораси қолмайди.

Фаластин томони ўз давлати 1967 йилги чегара асосида тузилиши керак демоқда., Исроил эса бунга қарши.
XS
SM
MD
LG