Линклар

logo-print

Ҳукумат тизимида яна ўзгариш


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев мамлакат президенти Ислом Каримов қарори билан Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар тарқатди.

Элёр Ғаниев Ташқи иқтисодий алоқалар вазири лавозимида ишлашда давом этади ва Бош вазир ўринбосари лавозимида иқтисодий масалаларга мутасаддилик қилади.

2002 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига раҳбарлик қилган Элёр Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган. 2005 йилда эса Ғаниев Ташқи ишлар вазири ва 2006 йилдан бошлаб Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири этиб тайинланган.

27 октябр куни Бош вазирнинг ижтимоий соҳа, фан, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва МДҲдаги ҳамкорлар билан алоқа учун масъул бўлган ўринбосари лавозими бекор қилинган ва бу вазифани бажариб келган Рустам Қосимов Дунё иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори этиб тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG