Линклар

Пешоварда полиция участкаси нишонга олинди


Покистоннинг Пешовар шаҳри яқинида содир этилган портлашда тўрт киши нобуд бўлди, 20дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Покистон матбуотига кўра, портлаш Пешовар яқинидаги маҳаллий полиция участкаси ёнида содир этилган.

Сўнгги ҳафталар давомида Пешовар атрофи ва Покистоннинг бошқа вилоятларида бир нечта портлашлар соди этилди. Бу портлашларда 200дан ортиқ фуқаро нобуд бўлди, яна шунча одам тан жароҳати олди.

Айни пайтда Покистон хавфсизлик кучлари Жанубий Вазиристонда жанггариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG