Линклар

logo-print

ҲРУ Маматхоновни озод этишга чақирди


Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини товламачиликда айбланиб, ҳозирги кунда ҳибсда сақланаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновни зудлик билан озод этишга чақирди.

Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси Фарғона вилояти бўлими фаоли, инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов 10 октябр куни Фарғона вилояти ҳуқуқ - тартибот ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

59 ёшли Ғанихон Маматхонов Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти қошидаги Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Фарғона водийси бўйича вакили бўлиб фаолият юритган. У Фарғона вилоятидаги адолатсизликлар, инсон ҳуқуқларининг поймол қилинаётгани ва бошқа ижтимоий муаммолар ҳақида Озодлик радиосига мунтазам интервью бериб келган.

-Фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ҳуқуқ фаоллари борган сари кўп ҳолатларда ҳукумат таъзиқларига учрамоқдалар. Маматхоновнинг ҳибсга олиниши ҳам айталиб уюштирилган ва у зудлик билан озод этилиши лозим, деди Ҳюман Райтс Уотчнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўлими раҳбари Ҳолли Картнер.
XS
SM
MD
LG