Линклар

Коррупцияга қарши кураш бўлими тузилади


Афғонистонда ҳукумат доирасидаги коррупция билан боғлиқ ҳолатлар ва йирик жиноятларни тафтиш қилувчи махсус бўлинма ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар вазири Ҳаниф Атмар эълон қилди.

Янги бўлинма Бош прокуратура қошида ташкил этилади. Афғонистондаги ЕИ полиция миссияси вакиллари ҳамда АҚШ ва британиялик мутахассислар мазкур бўлинмада ишловчи терговчилар малакасини оширишга кўмаклашади.

Ғарб давлатлари Ҳамид Карзай бошчилигидаги Афғонистон ҳукуматини мамлакатда авж олган коррупцияга қарши етарлича чора тадбирлар кўрмаётганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG