Линклар

logo-print

Иш ҳақи,стипендия ва нафақалар ошади


Ўзбекистонда президент Ислом Каримовнинг иш ҳақи, пенсиялар, степендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

Фармонда айтилишича, 2009 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари иш ҳақи, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори 1.12 баробарга оширилади.

1 декабрдан бошлаб республика ҳудудида энг кам иш ҳақи - ойига 37 680 сўм, ёшга доир пенсиялар-ойига 74 660 сўм, ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нолинчи) разряд-ойига 37 680 сўм, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа- ойига 74 660 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа -ойига 45 220 сўм миқдорида қилиб белгиланди.

Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилди.
XS
SM
MD
LG