Линклар

Сколари "Бунёдкор"дан кетиши мумкин


“Бунёдкор” футбол клуби мураббийси, асли бразилиялик Луиз Фелипе Сколари Испаниянинг машҳур “Реал” футбол клубига ишга ўтиши мумкин.

Испания нашрларининг хабар қилишича, Мадриднинг “Реал” клубига мураббийлик қилаётган Мануэл Пеллегрини яқин келажакда истеъфога чиқарилиши мумкин. Айни пайтда қироллик клуби раҳбарлари Пеллигрини ўрнига номзодларни кўриб чиқмоқдалар ва улар орасида ҳозирда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига мураббийлик қилаётган Луис Фелипе Сколари ҳам бор.

Бразилия терма жамоаси ва Англиянинг “Chelsea” жамоаси собиқ мураббийси Луиз Фелипе Сколари жорий йилнинг июл ойида “Бунёдкор” футбол клуби билан 18 ойга шартнома имзолаган эди.

Яқинда Португалияда чиқувчи "Futebol Finance" нашри Тошкентнинг "Бунёдкор" футбол клуби ўз бош мураббийси Сколарига бир мавсумда 16 миллион евродан ошиқ ҳақ тўлагани тўғрисида хабар тарқатди.

XS
SM
MD
LG