Линклар

Ўзбекистон делегацияси Баҳрейнга сафар қилди


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев етакчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Баҳрейнга сафар қилди.

Ўзбекистон делегациясини Баҳрейн Молия вазири Шайҳ Аҳмад бин Муҳаммад ал-Халифа қабул қилди.

Баҳрейн нашрларининг хабар қилишича, учрашувдан сўнг Баҳрейн ва Ўзбекистон ўртасида сармоя ётқизишни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишув ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ўзаро англашинув меморандуми имзоланган.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Баҳрейн Иқтисодий тараққиёт кенгаши Бош котиби шаҳзода Салман бин Ҳамад ал-Халифа билан ҳам сўзлашувлар олиб борган.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев 15 ноябр куни мамлакат президенти Ислом Каримов қарори билан Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG