Линклар

"Бахмал инқилоби"нинг 20 йиллигини нишонланмоқда


Чехия ва Словакия фуқаролари собиқ Чехословакияда коммунизмга барҳам берган 1989 йилги "Баxмал инқилоби" бошланганининг 20 йиллигини нишонламоқдалар.

1989 йил 17 ноябр куни полиция ходимлари намойишчи талабаларнинг Прага марказига тўпланиш уринишларига тўсқинлик қилган ва намойишчиларни калтаклаган эди. Полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувларда юзлаб киши тан жароҳати олган. Мазкур воқеадан сўнг Прага кўчаларидаги намойишлар кундан-кунга авж ола бошлаган ва 1989 йил охирига бориб мамлакатда коммунистик режимига барҳам берилган эди.

Мазкур сана билан Прагада бўлиб ўтган тадбирда Чехия президенти Вацлав Клаус ва Бош вазири Ян Фишер иштирок этдилар. Бугун, шунингдек, шаҳар марказида турли тадбирлар ўтказиш режаланган.

"Бахмал инқилоби"дан сўнг 1990 йилда Чехословакияда 40 йил ичида илк бор демократик сайловлар ўтказилган¸ 1993 йилга келиб эса сиёсий етакчилар келишуви билан мамлакат Чехия ва Словакияга бўлинган эди.
XS
SM
MD
LG