Линклар

logo-print

Эрон АЭХА танқидларини инкор қилди


Атом энергияси халқаро агентлигидаги Теҳрон вакили яқинда Эронда ошкор қилинган иккинчи ядровий иншоот хусусида агентлик томонидан билдирилган танқидларни инкор қилди.

Эрон ҳукумати жорий йилнинг сентябр ойида халқаро ҳамжамиятга Қум шаҳри яқинида иккинчи ядровий иншоот қурилаётганини ошкор қилган эди.

Атом энергияси халқаро агентлиги, ўз навбатида, Эрон бу ҳақда икки йил муқаддам ошкор қилиши лозим эди, дея таъкидламоқда.

Агентликнинг душанба куни эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, Эроннинг Қум шаҳридаги иншоотнинг кечиктириб эълон қилиши, бунга ўхшаш яширин иншоотлар мамлакатда бўлиши мумкин¸ деган саволларни янада кучайтирган.

Айни пайтда Эрон расмийлари Қум шаҳридаги иншоотнинг ошкор қилиниши мамлакатнинг БМТ агентлиги талабларига риоя қилаётганини намойиш қилишини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG