Линклар

ЕИ Беларус санкцияларини узайтирди


ЕИ Беларус президенти Александр Лукашенко ва бир неча расмийга нисбатан жорий қилинган виза чекловини яна бир йилга бекор қилишга қарор қилди.

- Биз Беларусга нисбатан жорий этилган санкциялар муддатини узайтирдик, бироқ санкциялар амалий ижросини яна тўхтатиб туришга қарор қилдик. Боиси¸ биз Беларусни Европа қадриятларига яқинлаштириш борасида ушбу давлат ҳукумати билан мулоқотни давом эттирмоқдамиз, деди Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт.

ЕИ 2006 йилда Беларусда ўтказилган президент сайловидан сўнг қайта сайланган Александр Лукашенко ва бир нечта расмийга нисбатан виза чекловлари жорий қилган. Бироқ ЕИ Беларусда демократик жараёнларни жадаллаштириш мақсадида 2008 йилнинг октябр ойида ушбу санкцияларни бекор қилган эди.

ЕИнинг бугун ёйинланган ҳисоботида айтилишича, Беларусда етарлича сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмагани туфайли, давлат етакчиларига нисбатан жорий қилинган санкциялар тўлиқ бекор қилинмаган.

Бироқ ЕИ ўз ҳисоботида Минск билан ўзаро мулоқотни давом эттиришга умид қилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG