Линклар

Стокхольмда Россия-ЕИ саммити бўлади


Бугун Швеция пойтахти Стокхольм шаҳрида Россия-Европа Иттифоқи саммити бўлиб ўтади.

Унда Россия президенти Дмитрий Медведевнинг қатнашиши кутилаяпти. Шунингдек, Европа Иттифоқига раислик қилаётган Швеция бош вазири Фредерик Реинфелдт, Европа Комиссияси президенти Жозе Мануэл Баррозо саммитда қатнашади.

Россия ва ЕИ ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, молиявий бўҳрон оқибатларини биргаликда бартараф этиш каби масалалар мухокамаси саммит кун тартибига киритилган.

Шунингдек, саммитда Россия томони ўз фуқароларининг Европа Иттифоқи давлатларига визасиз сафар қилишлари масаласини кўтариши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG