Линклар

Эронлик намойишчилар ўлимга ҳукм қилинди


Эронда июн ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг ҳукуматга қарши ўтказилмиш норозилик намойишлари қатнашчиларидан беш нафари ўлимга ҳукм этилди.

Эрон маҳаллий матбуотининг мамлакат адлия вазирлигига таяниб хабар беришича, судланганларнинг бари жараён давомида "террорчи ва қуролланган мухолиф гуруҳ аъзолари" сифатида айбланган.

Ассошиейтед пресс агентлиги июн ойидаги мухолифат чиқишларида қатнашган яна камида уч нафар шахс аввалроқ ўлимга маҳкум этилгани ҳақда хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG