Линклар

АҚШ раҳбари Исроилни танқид қилди


Президент Барак Обама Исроил ҳукуматининг Қуддус шарқида яҳудийлар учун янги уйлар қуриш режасини тасдиқлагани тинчлик музокараларини қайта бошлаш йўлидаги Оқ уйнинг уринишларини мураккаблаштиришини айтди.

“Fox News” телеканалига интервью берган Обама янги уйлар қурилиши фаластинликлар ғазабини қўзғаши ва бунинг таҳликали бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Сешанба куни Исроил ҳукумати фаластинликлар бўлғуси Фаластин давлатипойтахти деб эълон қилишни режалаган Қуддус шаҳрининг шарқий қисмига яҳудийлар учун 900та қўшимча уй қуришга рухсат берган эди.

Фаластинликлар тинчлик музокараларини қайта бошлаш учун қурилиш ишлари тўхтатилишини ғарт қилиб қўймоқда.
XS
SM
MD
LG