Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:24

Эронда олий жазо ижро этилди


Эронда тўрт эркак ва гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланган бир аёл қатл қилинди.

Эрондаги ахборот воситалари хабарига кўра, уч нафар контрабандачи душанба куни Исфаҳон шаҳридаги қамоқхонада осиб ўлдирилган.

ISNA ахборот агентлиги хабарига кўра, ўғрилик ва зўрлашда айбдор деб топилган 23 яшар маҳбус Божнурд шаҳрида осилган.

Ўтган йил Эронда 246 нафар маҳбус осиш орқали ўлдирилган.

Олий жазони ижро этиш бўйича Эрон дунёда Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради.
XS
SM
MD
LG