Линклар

logo-print

Эрон ўз уранини хорижга жўнатмайди


ISNA ахборот агентлигининг Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақийга таяниб хабар беришича, Теҳрон бунинг ўрнига мамлакат ичида ядро ёқилғисини алмашиш масаласини кўриб чиқади.

БМТ ҳомийлигида эришилган келишув лойиҳасида Эрон ўзининг кам тўйинтирилган 75 фоиз уранини қайта ишлаш учун Россия ва Францияга жўнатиши ва ёнилғига айлантирилган уран Теҳроннинг тиббий тадқиқот марказидаги ядро реакторига олиб келиниши назарда тутилган эди.

Эрон қарорини “ўта салбий” дея баҳолаган Франция Ташқи ишлар вазири Бернард Кушнер Франция бу борада мулоқотни давом эттиришини айтди.
XS
SM
MD
LG