Линклар

Эркин микрофон - Болалар музлаган далада

  • Садриддин Ашур

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

дейди Қорақалпоғистондан сим қоққан талаба. Унга кўра¸ ҳаво ҳарорати 0 даражадан тушиб¸ ҳамма ëқ музлаб қолган бўлишига қарамай¸ амалдорлар талабаларни яна камида 10 кун далада ушламоқчи.


Илк суҳбатдоши Қорақапоғистон республикаси¸ Қонликўл туманидаги касб-ҳунар коллежининг талабаси. У айни кунларда ҳам давом этаëтган пахта йиғим-терими ҳақида гапириб бериш мақсадида телефон қилганини айтар экан¸ далада шу кунларда ўзлари қилаëтган ишлар ҳақида гап очди.

- Деярли пахта қолмади. Ҳалиги ғўза борку¸ ўшани териб олиб¸ энди сал очилганини териб оламиз. Даланинг бир четига бориб очиб ўтирамиз. Кунига тушгача уч кило¸ тушдан кейин ҳам уч кило тера олсак. Тера олмасак¸ бу ҳам йўқ.

Озодлик: Кўсакни очиб терасизларми?

- Ҳа. Бир четга бориб олов ëқиб ўтирамиз. Уч-тўрт¸ беш-олти жойда олов ëқилади. Болалар йиғилиб ўтирилади.

Озодлик: Ҳаво совуқми?

- Совуқ бўлганда қандоқ. 10 градусдан ўтади лекин. Ҳамма бор кийимини кийиб чиқади.

Озодлик: Эрталаб чиққанларингизда ҳамма ëқ музлаб ëтадими?

- Албатта. Сувларнинг устидан босиб ўтиб кетаверамиз. Муз ҳамма ëқ деярли.

Озодлик: Болалар қийналмаяптими? Ëтадиган жойларингиз қандай?

- Биз уйдан қатнаяпмиз. Педагогика коллежи ëтибди лекин. Пахта ҳалиям бўлади дейишаяпти. Камида 10 кунга чўзилади дейишаяпти. Ундан кейин кечқурун уйга келсак¸ свет йўқ. Кечқурун овқат ейдиган пайтда ўчириб қўяди. Кундуз ëқади. Ҳозир свет бор. Кун ботай деб турибди. Кун ботиши билан ўчиради. Чироқсиз ўтирамиз. Кечқурун ҳамма уйга йиғиладиган¸ ҳамма ўтириб овқатланадиган пайтда чироқ йўқ.

Озодлик: Овқат еб бўлганларингдан кейин ëнади?

- Ҳа¸ овқат еб бўлгандан кейин ëнади лекин. Эрталаб ҳам шундай. Эрталаб етти-саккизларга борганда ëнади. Кун ботгунча ўчмайди. Кун ботай деб турган пайтда ўчади. Тўққиздан ўн иккигача ëниб туради. Ўн иккидан сўнг яна ўчади. Туни билан свет йўқ¸ дейди қорақалпоғистонлик тингловчи.


"Кореяда нима арзон¸ ўзбек арзон...."

Ўзбекистонлик ëш қизларнинг БАА¸ Туркия¸ Малайзия каби давлатларга бориб фоҳишалик қилаëтганлиги ҳақида аввалги эшиттиришларимизда гапириб ўтган эдик. Шу кунларда Жанубий Кореяда меҳнат қилаëтган ўзбек муҳожир йигитининг айтишича¸ Кореяда ҳам фоҳишалик билан шуғулланаëтган ўзбек қизлари анчагина экан. У биозга ўз кўрган-билганларидан ҳикоя қилиб берди.

- Ҳозир ўзбекларни кўп депорт қилаяптику. Нимага деганда қизларимиз тиқилиб кетган. Уч ойлик билан келади¸ жалаплик қилади¸ бошқа қилади. Бизларнинг ëш қизлар ҳозир Кореяга кира олмайди. Битта йўли эрга тегиб келишаяпти. Ëки катта пул¸ 7000-8000 доллар тикиб келишади. Қизлар уч ойда чиқариб олади. Билсангиз керак¸ Европаларда 100 доллар бўлса¸ бу ерда 300 доллар.

Озодлик: Нима 300 доллар? Қизлардан фойдаланишми?

- Фоҳишалар¸ бир мартасига. Бир соат ҳам эмас¸ бир марта. Қиммат жойи шуда. Кореяда аëл кам. Ўзи бу ерда аëл кам. Бизларнинг ўзбек тиқилиб ëтибди лекин. Кейин мана шу нарсани Ўзбекистондан ўргансангизлар ва бунга бир мавзу очсангизлар¸ Ўзбекистондан кўпчилик эрга тегаяпти. Кечаям учтасиними кўрдим. Олдин Филиппин¸ Хитой¸ Таиланд аëллари арзон бўларди. Ҳозир ўзбек арзон. Ўзбекка уйланади. Бориб ўшаларга 10 миллион пул берса¸ ўшаларга битта¸ 18-20¸ булар кўп мақтанади менга. “Мана¸ Ўзбекистондан 23 яшарини олиб келдим” дейди. Уларга “Сен олиб келган 23 яшар қизнинг бизда бахтли яшаëтган 40 яшар жувончалик қадри йўқ. Уларнинг бозори тугаган¸ ўтмаган. Сизларга келаяпти” деймиз. Нима деймиз бошқа. Ўзбекман дейишга уяламан мен. Мен “қозоқман” ëки “ўрисдан келган карисман” дейман. 40-45 га кирганлари олади. Ойига 700 бераман¸ 800 бераман дейди. Ҳеч нарса бермайди. Қизлар ҳам бошқа ўйнаш топади ëки бошқа қилади. 100 нафар қиздан 90 нафари чиқиб кетган. Қайсидир бири барда юрибди¸ қайсидир бири найт клабда юрибди. Итион деган жойи бор. Ўша ерга борсангиз¸ Ўзбекистонда юрганлар мана шу ерда юрибди. Қатортол мана шу Итионда. Сеулнинг Қатортоли деймиз. Олдин ўрислар бўларди. Ҳозир ўрислар кетвориб¸ ўзбеклар эгаллаб олган. Қаëққа қараманг ўзбек. Ўрис ип эша олмайди. Дискотекага борсангиз¸ сорти билан бор¸ ëши билан бор. 18 ëш десангиз бор¸ дейди Кореяда меҳнат қилаëтга ўзбек муҳожири.


Яна Сколари ҳақида....


Ҳозирги кунда дунëда энг кўп пул тўланадиган тренер бўлиб турган Сколари ҳақида фикр билдирган навбатдаги тингловчимиз¸ Сколарининг яхши тренер эканлигига ишонмайди. Унинг фикрича¸ у яхши тренер бўлганида¸ Европадан ортмас эди.

- Ўша инсон яхши тренер бўлса эди¸ Европадан ортмас эди. Бу Ўзбекистон учун шармандали ҳолат дейман. Мен мисол учун тилла узук ерда қолмас¸ ерда қолса кимлар олмас деган мақол борку. У ҳеч қандай кераксиз. Ўзбекистон учун шармандалик¸ ўзбекларнинг устидан кулиш демоқчиман. Агар ўша пулни тўлаëтган инсонлар ўзининг ҳақиқий меҳнати билан тўлаëтган бўлганда эди¸ бунча пулни тўламас эди¸ дейди бу тингловчимиз.

******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG