Линклар

ҲРВ Маматхоновни озод қилишга чақирди


Ҳюман райтс вотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматидан фарғоналик ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновни зудлик билан озод этишга чақирди.

Маматхонов октябр ойида фирибгарлик айби билан ҳибсга олинган ва унинг устидан маҳкама 16 ноябр куни бошланган эди.

Ҳюман райтс вотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Холли Картнер сўнгги пайтларда фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келган Ғанихон Маматхонов касбий фаолияти учун нишонга олингани ҳақда таъкидлади.

Маматхонов 1996 йилда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳаракатига қўшилган ва ўшандан буён ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланиб келади.
XS
SM
MD
LG