Линклар

Гуантанамо муддатидан кечроқ ёпиладиган бўлди


Американинг Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасида жойлашган қамоқхона аввал белгиланган муддатдан кечроқ, аниқроғи 22 январ куни ёпилади.

Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама Fox News телеканалига берган интервьюсида таъкидлади.

Обама Вашингтонда ишлар кутилганидек тез ҳал қилинмаслиги боис қамоқхонани ёпиш муддатини бир оз суришга тўғри келганини айтган.

2001 йилда Американинг Афғонистондаги амалиётлари ортидан ташкил этилган Гуантанамо қамоқхонаси инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан "ноқонуний" дея танқид қилиб келинади.

Обама маъмурияти қамоқхонани шу йилнинг декабр ойига қадар ёпишни ваъда қилган эди.

АҚШ президенти, шунингдек, 2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларининг асосий уюштирувчиси сифатида кўрилаётган Холид Шайх Муҳаммадга нисбатан оғир жазо белгиланишини кутаётганини билдирган.

Террор ҳужуми уюштирувчиси ва унинг шериклари устидан маҳкама яқин кунлар ичида Ню Йоркда бошланиши кутилаяпти.
XS
SM
MD
LG